Фарғона шаҳрида ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

Ҳуқуқ тартибот ходимлари ушбу жиноятни содир этган шахсни қўлга олишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Фарғона шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигит ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда ўғирлик билан шуғулланган коллеж ўқувчилари қўлга олинди

"Фарғона шаҳрида 14 март куни соат 22-10ларда Юртпарвар кўчаси 94-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган М.Мирзадавлатов Мотрудий кўчасида жойлашган "Мирзадавлат" номли озиқ-овқат савдо дўкони ертўласида ўзаро жанжал оқибатида 1968 йилда туғилган отаси Қ.Очилдиновга пичоқ урган. Натижада Қ.Очилдинов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган", — дейилган ИИВ хабарида.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан М.Мирзадавлатов қўлга олинган.