ДХХ Қирғизистон билан чегарада 210 минг долларлик тилла тақинчоқларни аниқлади

Наманган вилоятида Қирғизистон билан чегарасида ўтказилган махсус тадбир давомида 8,83 килограмм оғирликда бўлган тилла тақинчоқлар аниқланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қирғизистон билан чегара олдида 210 минг долларлик тилла тақинчоқлар контрабандасини тўхтатиб қолишди, деб хабар қилди ДХХ ахборот маркази.

Ўзбекистонда 500 минг доллардан ортиқ маблағ контрабандаси олди олинди

Ахборот хизмати маълумотларига кўра, Наманган вилоятида Қирғизистон чегараси олдида ўтказилган махсус тадбир давомида оғирлиги 8,83 килограмм оғирлигидаги тилла тақинчоқлар аниқланди.

"Эксперт хулосасига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган тилла буюмлари тилла бозорида катта талабга эга. Республикага олиб кирилган буюмларнинг ўртача бозор қиймати 1,7 миллион сўмни (210 минг долларга яқин) ташкил қилади", — дейилган хабарда.

Ушбу жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал республика ҳуқуқ тартибот органлари ва ОАВлари бир неча бор Қирғизистон чегарасида контрабанда ҳолатлари тўғрисида хабар беришганди. Хусусан, январ ойида Фарғона вилоятида яшовчи шахс 5 килограмм оғирликдаги олтин қуйма бўлакларини (1,6 миллиард сўм — 195 минг доллар) олиб ўтишда гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.

Ўзбекистонда қабул қилинган товарларни олиб кириш ва олиб чиқишнинг белгиланган меъёрларга мувофиқ, жисмоний шахсларга беш донагача заргарлик буюмлари (қимматбаҳо металларнинг умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган) акциз солиғини тўламасдан олиб ўтишга рухсат берилади. Бу буюмларни божхона декларациясида кўрсатиб ўтган ҳолда олиб ўтилади.