ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik.Мудофаа вазирлиги тизимидаги сержантлар тайёрлаш мактаблари ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бундан буён сержантлар таркиби Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўрнида ташкил этилган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида тайёрланади.
Мазкур таълим муассасасида 11 йўналишбўйича: муҳандислик, автомобиль хизмати, радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя, алоқа, фронторти таъминоти,
Марказнинг 3 ойлик қайта тайёрлов ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳарбий хизматчиларга эса сержант ва катта сержант унвонлари берилади.
Олдин Ўзбекистонда сержантлар мактаблари 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, у ерда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарлар 3 ва 9 ойлик ўқув курсларидан сўнг сержантлар таркибига ўтказиларэди. Сержантлар мактаблари 26 йўналиш бўйича мутахассис ва кичик командирларни тайёрланар эди.