Россия ТИВ Британия элчисига норозилик нотасини топширди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия элчисига "Скрипаль иши" бўйича айбловлар туфайли норозилик нотасини топширди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги собиқ разведка полковниги Сергей Скрипальнинг заҳарланиши юзасидан қўйилаётган айбловлар туфайли Буюк Британия элчиси Лори Бристоуга кескин норозилик билдирди.

Скрипаль иши: Тереза Мэй Россияга ультиматум эълон қилди
"Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Титов томонидан Британия ҳукуматининг Россияни Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарланишида алоқадорликда айблаётгани юзасидан кескин норозилик билдирилди", — дейилади муассаса хабарида.

Хабарда Британия ҳукуматининг ҳаракатлари очиқчасига фитна характерига эга эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Россиянинг Солсберидаги ҳодисага алоқаси йўқлиги қўшимча қилинган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги британия тергови айтиб ўтган модда намунаси Россияга юборилмас экан, Москва Лондоннинг ультиматумига жавоб бермаслигини маълум қилган.

Россия ТИВ баёнотига кўра, Буюк Британия кимёвий қуролни таъқиқловчи Конвенция доирасида ҳаракат қилиши — демак-ки, ҳамкорликда тергов ҳаракатларини олиб бориши лозим.

"Бусиз Лондоннинг барча баёнотлари маъносиздир. Айни ҳолатда эса, ушбу ҳодисага, Британия ҳукумати нопокларча навбатдаги бор Россияни обрўсизлантиришга уринмоқда, дея баҳо берамиз", — деб қўшимча қилган муассаса.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Англияда Бош разведка бошқармасининг собиқ полковниги ва унинг қизи заҳарланиб, касалхонага ётқизилган эди. Ҳозирда улар кома ҳолатида.

Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди
Душанба куни Тереза Мэй Скрипальнинг заҳарланишига Россиянинг алоқадорлиги "эҳтимолга анча яқинлигини" маъум қилди.

Сиёсатчи Москвага сешанба куни кечгача вақт бериб, бу вақт оралиғида Россия ушбу ҳолатни тўлиқ тушунтириб бериши лозимлигини, акс ҳолда, аввалгидан кўра "анча жиддий чоралар кўриши" билан қўрқитди.

Мэй Россияни айблар экан, ҳеч қандай далил келтирмади.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова Мэй баёнотини "цирк шоуси" ва фитна дея баҳолади.