Ўзбекистонда доллар ва евро курси яна тушди

Ўтган ҳафтада доллар ўзбек сўмига нисбатан 8,18 сўмга тушиб, 8 163,46 сўмни ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 13 мартидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон фирмалари кредит сифатида қарийб 100 миллион доллар олишади

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 23,40 сўмга тушди ва 8 140,06 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 28,84 сўмга пасайиб, 10 030,18 сўмга етди.

Россия рубли эса 20 тийинга арзонлашиб, 143,37 сўмни ташкил этди.

Марказий банк ушбу валюталарни бу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.