ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 13 мартидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 23,40 сўмга тушди ва 8 140,06 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 28,84 сўмга пасайиб, 10 030,18 сўмга етди.
Россия рубли эса 20 тийинга арзонлашиб, 143,37 сўмни ташкил этди.
Марказий банк ушбу валюталарни бу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.