Саҳродаги Лувр ёки москвалик режиссёр Орол денгизи тубида нимани эшитди

Владимир Маяковский номидаги театр режиссёри Никита Кобелев Нукус-Хива-Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб сафар қилди ва саёҳат таассуротлари билан ўртоқлашди Sputnik, Алексей Стефанов.
Sputnik

Никита Кобелев Нукус шаҳри ва унинг "саҳродаги Луври" — Савицкий номидаги санъат музейи ҳақида ўтган йилнинг апрелида билганди. Ўшанда Москвадаги Маяковский номидаги театр режиссёри ва унинг ҳамкасби литвалик драматург Марюс Ивашкявичус шов-шувларга сабаб бўлган Москвадаги "Нукус хазинаси" кўргазмасида бўлишганди.

Кобелев ва Ивашкявичус шунда Нукус шаҳрига саёҳат қилишни, у ердан Ўзбекистондаги туристик шаҳарларга боришни ният қилишганди.

Санъат ортидан Ўзбекистонга

"Ўзбекистонда ўн кун бўлдик. Қорақалпоғистон пойтахти Нукусга бориш учун — у пойтахт Тошкентдан 1200 км узоқда жойлашган — икки марта самолёт алмашишга тўғри келди. Шаҳарнинг ўзи ҳеч нарсаси билан ажралиб турмайди, лекин музей — мўъжиза. Уни бир киши — санъатшунос Игорь Савицкий ташкил этган. Ўтган асрнинг 60-70-йилларида у бутун собиқ Иттифоқ бўйлаб ўша пайтда ҳеч кимга қизиқ бўлмаган авангардчилар ва пост-авангардчилар мўйқаламига мансуб асарларни тўплаган. 60-йилларда учта хонадан иборат бўлган музей учта ҳайбатли бинога айланган ва бугунги кунда бу ерда 90 мингга яқин картина сақланади", — дейди Никита Кобелев.

"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

Кобелев ва Ивашкявичус Нукусдан қуриётган Орол денгизига отланишди.

"Чексиз саҳродаги занглаган кемаларни кўриб кўзларингизга ишонгингиз келмайди. Қуриган денгиз тубида овозларни эшитиш имконияти ҳайратга солди. Биздан ярим километр наридаги маёқда одамлар гаплашиб туришарди ва биз уларнинг ҳар бир сўзини аниқ эшитдик. Бу ғаройиб ҳолатни изоҳлаш қийин. Сўнгра бир пайтлар балиқ-консерва заводи жойлашган шаҳарда бўлдик, ҳозирда унинг тўрт минг нафар аҳолиси қандай тирикчилик қилаётгани тушунарсиз", — дейди режиссёр.

Корабль на дне высохшего Аральского моря в Каракалпакстане

"Саҳродаги занглаган кемалар — совет ҳукумати бошқарувининг оқибати деган ҳис уйғонади. Кемалар бор, денгиз эса йўқолиб кетган", — дейди Кобелев.

Саҳрода ҳам гўзалликка гувоҳ бўлиш мумкин

Сўнгра режиссёр ва драматург Хива-Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга чиқишди.

"Менга кўпроқ Бухоро ёқди. Биз нафақат туристларга хизмат кўрсатиладиган, балки оддий одамлар яшайдиган қадимий шаҳарга келиб қолдик. Лекин глобализация ҳаммага таъсири ўтказган. Хива — бутунлай туристик шаҳар. Самарқанд — анча замонавий ва Россиядаги шаҳарлардан унчалик ажралиб турмайди. Лекин мовий гумбазлар ва Регистоннинг ўзига хос меъморчилиги ҳайратга солади", — дейди режиссёр.

Кобелев Ивашкявичюс билан Ўзбекистон бўйлаб машинада саёҳат қилишди. Ҳаттоки шундай узоқ йўл ҳам саёҳатчиларга роҳат бағишлаган.

"Хивадан Бухорогача саккиз соат йўл юрасиз — бу олти юз километр. Лекин йўл юришингизга арзийди. Овқатлангани кафега кирасан, атрофинг фақат саҳродан иборат ва бошқа ҳеч нарса йўқ — гўзаллик!".

Достопримечательности древней Хивы

Москвалик меҳмонларнинг саёҳати Тошкентда ниҳоясига етди. Улар совет даврида ташкил этилган мустақил ва машҳур "Илҳом" театрида бўлишди.

"Биз ҳамкасбларимиз билан аввалроқ гаплашиб қўйгандик, бизни жуда илиқ кутиб олишди. У ерда "Ит юрак" спектаклини томоша қилдик", — ҳикоя қилади Кобелев.

Тошкент саёҳатчиларда унчалик катта таассурот қолдирмади — режиссёрнинг айтишича, бу ерда қадимий иншоотлар деярли йўқ экан.

Шарқ бўйича мутахассислар

Режиссёр ва драматург ушбу саёҳатдан яна бир мақсадни кўзлашганди — ҳақиқий ўзбек таомларидан баҳраманд бўлиш. Кобелев ва Ивашкявичюс ҳақиқий палов, манти, лағмонни тотиб кўришди. Аммо режиссёрнинг айтишича, "ўзбек таомлари улар учун оғирлик қилар экан".

Сталик Ханкишиев ўзбекларнинг кучли томонлари ва миллий таомлар келажаги ҳақида

Москвага қайтгач, Кобелев ва Ивашкявичюс Нукусда ижод намуналари бўлган рассомларнинг бошқа картиналарини томоша қилиш учун Шарқ музейига киришди.

"Иккимизнинг суҳбатимизга бир аёл диққат билан қулоқ солиб турган экан. Ниҳоят у чидай олмай сўради: "Буларнинг барини қаердан биласизлар?" Ўзбекистондан қайтганимиздан сўнг биз Шарқ санъати бўйича мутахассис бўлиб кетибмиз", — кулади Никита Кобелев.

Қайд этиш жоиз, Москвадаги Шарқ музейида кўплаб картиналар коллекцияси, Марказий Осиё халқларининг миллий кийим ва безаклари сақланади.