Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

6 март куни Сурияда Ан-26 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 33 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ан-26 авиаҳалокати оқибатида Россия 27 нафар зобитидан айрилди

“Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Сурияда Ан-26 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 33 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган.

Тўлдирилган ва аниқлаштирилган сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси — россиялик ҳарбий хизматчилар, уларнинг 27 нафари зобитлар, шулардан бири генерал-майор унвонига эга. Қолганлари прапорщик ва шартнома асосида хизмат қилаётганлардир, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги ахборотида.

Мудофаа вазирлиги самолётга зарба берилмаганлигини тасдиқлаган.