Ўзбекистонда дизель ёқилғи қимматлашди

Янги нархлар Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги нархлар қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти механизмларини кенг жорий этиш тўғрисидаги қарорида белгиланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб дизель ёқилғисининг янги нархлари белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори Lex.uz сайтида жойлаштирилди.

Зафарободда “Евро-5” стандартида бензин ишлаб чиқарилади

Ҳужжатда қайд этилишича, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм (12,1 %га ошган), ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литр учун нархи эса 4 минг 700 сўм этиб белгиланди (11,9 %га ошган).

Юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига дизель ёқилғи барча солиқлар билан белгиланган ягона нарх бўйича етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бензин ва дизель ёқилғи нарх ошиши ўтган йил ноябр ойида бўлганди. Ўшанда бензин нархи 35-40% га ошди, дизель ёқилғи 50 % ортиқ қимматлашди ва 4100 сўмга етди, ЭКО дизель ёқилғиси эса 4200 сўмгача кўтарилганди.