Зафарободда “Евро-5” стандартида бензин ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишНефтеперабатывающий завод
Нефтеперабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги мажмуага Россия ва Қозоғистон конларидан қазиб олинаётган хомашё нефть қувури орқали етказиб берилади. Ўтган Йили Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон компаниялари ушбу борада келишувга эришган эди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жиззах вилояти Зафаробод туманида бунёд этилаётган нефтни қайта ишлаш мажмуасида йилига 5 миллион тонна нефть қайта ишланиб, "Евро-5" стандартидаги юқори сифатли мотор ва авиация ёнилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа бир неча турдаги маҳсулотлар олинади, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали.

Ўзбекистон ички ёнилғи бозори учун ўта муҳим бўлган ушбу  завод қурилиши «Jizzakh Petroleum» қўшма корхонаси ҳамда бош пудратчи — «Enter Engineering Ltd» компанияси ва унинг  шериклари билан биргаликда олиб борилмоқда. 

Янги мажмуага Россия ва Қозоғистон конларидан қазиб олинаётган хомашё нефть қувури орқали етказиб берилади. Ўтган Йили Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон компаниялари ушбу борада келишувга эришган эди.

Маълумки, Омск — Павлодар — Чимкент нефть қувури тармоқларидан бири Жиззах вилоятига яқин ҳудуддан ўтган. Шу ердан янги мажмуагача узунлиги 100 километрлик қувур ётқизилади. Лойиҳа доирасида қозоғистонлик шериклар узунлиги 168 километрлик нефть қувурини реконструкция қилиб, насос станциялари ва техник иншоотлар қуриб беради. 

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, корхона саноат усулида ишга туширилгандан сўнг бу ерда 2 мингта иш ўрни яратилади.

Янгиликлар лентаси
0