Ўзбекистон онкология дорилари учун уч баравар кўп маблағ ажратади

Яқин йиллар ичида онкологик дори воситалари учун ажратилаётган маблағлар ҳажми 15 миллион долларга етиши мумкин. Бундан мақсад - энг замонавий дорилардан фойдаланиш.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон онкологик дори воситаларини сотиб олиш учун ажратилаётган маблағ ҳажмини уч баравар оширади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бугунги кунда онкология касалликлари билан шуғулланувчи тиббий муассасаларни дори-дармон билан таъминлаш учун давлат йилига 5,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратмоқда.

“Барча тиббиёт йўналишлари орасида онкологияга энг маблағ ажратилмоқда. Мен ушбу маблағ бизни тўла қониқтиради дея олмайман, лекин у керакли дори воситалари эҳтиёжининг 100%ни қоплайди. Ундан ташқари ҳар бир Онкология маркази, керакли бошқа дори воситалари билан, масалан – антибиотиклар, капельница, витаминлар билан ҳам, тўла-тўкис таъминланган”, — деди Республика Онкология илмий маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги  кунда илм-фан бир дойда тургани йўқ, дунёда кўплаб янги дорилар ишлаб чиқарилмоқда, лекин уларнинг нархлари жуда қиммат. Масалан, шундай дорилар борки, уларнинг бир ойлик даволаш курси 10 минг долларга тенг. Бундай даволаш курсини ярим йил ўтказиш, кейин эса яна таркрорлаш керак.

Блохин номли Россия Онкология маркази Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

Мана шулардан келиб чиққан ҳолда, ҳар йили дори сотиб олиш миқдори ошириб борилади ва 15 миллион долларга етказилади. Биринчи навбатда, бунинг мақсади замонавий дори воситалари сотиб олишдир.

“Ҳар бир бемор учун ажратилган ўртача харажатларга келсак, буни айтиш мураккаб, чунки бизда рак касалининг ҳар бир нозологиясини даволаш стандарти бор.  Уларнинг сони 200тадан ортиқ. Давлаш схемалари ва ёндаш факторлар ҳам турли хил бўлиши мумкин. Ан шулардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир пациент учун маблағ ажратилади”,- деди марказ директори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилга қадар онкология касалликларини даволаш тизимини ривожлантириш учун давлат бюджетидан 32,5 миллиард сўм ва кредит ҳамда халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобидан 144,1 миллион сўм маблағ ажратишни режалаштирган.  

Ушбу чоралар аҳолининг юқори технологияли даволаш услубларига бўлган эҳтиёжини 70%га қондириб, 100 минг аҳоли сонига онкологик касалликлардан келиб чиқаётган ўлимлар сонини 38,7 кишидан 35 кишигача камайтириши керак.