Путин "Россия иши" бўйича АҚШдан расмий ҳужжат талаб қилди

Айбловларни назарда тутар экан, Путин бу каби ишлар матбуот ёки АҚШ конгрессидаги бақир-чақирлар орқали ҳам эмас, балки расмий каналлар бўйича ўтиши кераклигини қатъий таъкидлаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ ҳукумати 2016 йилги сайловларга "Россия аралашуви" иши юзасидан расмий ҳужжат тақдим этиши лозим, дея таъкидлади. Бу ҳақда у NBC телеканали бошловчиси Меган Келли билан суҳбатда айтган.

Путиннинг мурожаати: дунёни ларзага солган икки соат
"Мен биринчи галда улар нима қилишганини кўришим керак. Бизга материалларни беринг. Маълумот беринг бизга", — деган Путин.
У шунингдек, яхши олий таълим олган одамлар Россияда мамлакат қонунчилигини бузмаган шахслар таъқиб остига олинмаслигини тушунишлари кераклигини таъкидлаб ўтган.

"Россия Федерацияси Бош прокуратурасига расмий мурожаат талаб этилади", деган Путин.

"Бу расмий каналлар бўйича ўтиши керак, матбуот орқали ёки АҚШ конгрессидаги бақир-чақирлар орқали ҳам эмас", — дея алоҳида қайд этган россиялик етакчи.

Илгарироқ АҚШ 13 нафар россияликни ва уч юридик шахсни мамлакатда 2016 йилда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларига таъсир кўрсатишга уринишда айблаган эди. Аммо бу шахсларнинг айбини исботловчи қандайдир далиллар тақдим этилмаган. Москва ўзига АҚШдаги сайловларга аралашиш юзасидан қўйилаётган айбловларни бунгача ҳам кўплаб маротаба инкор қилиб, уларни мутлақо асоссиз дея атаб келган.