ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков милицияни полиция этиб қайта номлашни таклиф этмоқда, деб хабар қилди жума куни Sputnik Қирғизистон.
"Милиция — бу совет давридан қолган авторитар милитаристик тузилма, у жараён ва статистикага асосланган. Полиция вазифасига эса жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш киради. Ҳозирда мутахассисларимиз бошқа мамлакатлар тажрибаларини ўрганишмоқда. Мен муҳим омил сифатида ушбу топшириқни берганман", — деган Исаков.
Исаковга кўра, қайта номлаш қўшимча маблағни талаб қилиши туфайли, ушбу жараён режа асосида, барча плюс ва минуслар яхшилаб ўрганилгач, амалга оширилиши лозим.