Қозоғистондаги ЙТҲда олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Аварияда ҳалок бўлганлар Хоразм вилоятидан эканлиги маълум қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Мангистаус вилоятида юз берган ЙТҲда етти киши, шу жумладан Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ағанади
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 1 март куни тонг саҳар 06.00 (4.00 мск) Қозоғистоннинг Мангистау вилояти Манигистау тумани Шепте қишлоғидан ўтувчи "Актау-Бейнеу" автомобил йўлида LADA Largus автомобили ва Shacman юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

"ЙТҲ оқибатида автомобилда ёнғин содир бўлган, дастлабки маълумотларга кўра ҳодиса жойида етти киши ҳалок бўлган, уларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқароларидир", — дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлишган. ЙТҲ муносабати билан Ўзбекистон ФВВ қайноқ линияни ташкил қилган.