ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия президентлигига номзод Владимир Жириновский агар сайловда ғолиб чиққудек бўлса, мамлакатда энг қаттиқ диктаторлик режимини киритиш ваъдасини берди, деб хабар қилди РИА Новости.
Жириновский шунингдек, "Россия бой давлатга айланганда" "энг кучли иккита партияни" ташкил қилишни режалаштираётганини маълум қилган.
"Ҳар гал мана шу партиялар вакиллари президент бўлади", — деб қўшимча қилган ЛДПР етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентлигига сайловлар 18 март куни бўлиб ўтади. Саккиз киши номзод тариқасида рўйхатга олинган: Сергей Бабурин ("Российский общенародный союз" партияси), Павел Грудинин (КПРФ), Владимир Жириновский (ЛДПР), Владимир Путин (мустақил номзод), Ксения Собчак ("Гражданская инициатива"), Максим Сурайкин ("Коммунисты России"), Борис Титов (Партия роста), Григорий Явлинский ("Яблоко").