Тошкент-Балиқчи-Тошкент поезди чипталари нархи маълум бўлди

Бишкекдан Тошкентгача плацкарт вагонларига чипта 2500 қирғиз сўми, купега 3378 қирғиз сўми, люкс вагонларга 6432 қирғиз сўмидан сотилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. 22 мартдан бошлаб қатнайдиган Тошкент-Балиқчи –Тошкент йўловчи поезди учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақда "Кыргыз темир жолу" компанияси сайтида маълум қилинди.

Март ойидан Тошкент-Иссиқкўл поезди қатнай бошлайди

Хабарга кўра, Бишкекдан Тошкентгача плацкарт вагонларига чипта 2500 қирғиз сўми (36,71 доллар), купега 3378 қирғиз сўми (49,6 доллар), люкс вагонларга 6432 қирғиз сўми (94,45 доллар)дан сотилади.

"Ўзбекистон темир йўллари"га қарашли 455/456-рақамли Тошкент-Балиқчи –Тошкент йўловчи поезди ҳафтада бир марта қатнайди.

Поезд таркиби еттита купе, учта плацкарт вагони ва вагон-ресторандан иборат бўлади.