ИИВ: Жамшид Султонов ўз вазифасида хизматини давом эттираяпти

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбари Жамшид Султонов ишдан олингани ҳақидаги хабарга раддия берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Баъзи ижтимоий тармоқларда тарқатилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасида фаолият юритган Жамшид Ҳосилович Султонов ўрнига янги раҳбар тайинланганлиги ҳақидаги хабар нотўғри талқин қилингани аниқланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
"Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи подполковник Жамшид Ҳосилович Султонов ўз вазифасида хизматини давом эттираётганлигини маълум қиламиз", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Узньюс" нашри полковник Одилов Баҳромбек Қаҳрамонович ички ишлар вазири ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатган эди.