ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Баъзи ижтимоий тармоқларда тарқатилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасида фаолият юритган Жамшид Ҳосилович Султонов ўрнига янги раҳбар тайинланганлиги ҳақидаги хабар нотўғри талқин қилингани аниқланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
"Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи подполковник Жамшид Ҳосилович Султонов ўз вазифасида хизматини давом эттираётганлигини маълум қиламиз", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Узньюс" нашри полковник Одилов Баҳромбек Қаҳрамонович ички ишлар вазири ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатган эди.