Россия фуқароларига мигрантларни рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берилади

Бугунги кунга қадар қабул қилаётган томон, чет эл фуқаросини ўз турар жойида вақтинча рўйхатдан ўтказганидан кейн, меҳнат муносабатлари тугаса ҳам, рўйхатдан чиқара олмас эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik.Давлат Думаси Россия фуқароларига чет эл фуқароларини рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда  қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу қонун ташаббуси Россия фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш аниқлигини оширади. Янги қонун лойиҳаси қабул қилаётган Россия фуқаросига хориж фуқаросини, рўйхатда туриш учун асос қолмаган ҳолларда,  рўйхтдан чиқариш ҳуқуқини беради. Бунинг учун фуқаро ИИВга почта, интернет ёки “ягона дарча” орқали ариза юбориши керак бўлади.

Мигрант ҳайдовчиларнинг гувоҳнома алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин

Ушбу қонун лойиҳаси муаллиффларидан бири, Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая айтишига қараганда, бугунги кунда чет эл фуқаросини ўз уйида рўйхатга қўйган Россия фуқароси, у билан меҳнат муносабатларини якунлаган ва алоқани йўқотган ҳолларда ҳам, уни рўйхатдан чиқара олмайди.

Депутат фикрига кўра, ушбу ҳолат Россия фуқароси ҳуқуқларини чеклайди. Ундан ташқари мигрант рўйхатдан ўтган манзилда эмас бошқа жойда яшаган ҳолларда фуқарога нисбатан жарима қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳар бир янги қонун кучга киришидан олдин Давлат Думасида 3 маротаба ўқилади ва унга барча керакли ўзгаришлар киритилади. Шундан сўнг у Федерация кенгаши томонидан тасдиқланади. Ундан сўнг президент томонидан имзоланади ва кучга киради.