"Коррупцияни идрок этиш индекси": Ўзбекистон нечанчи ўринда

Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти мамлакатлардаги коррупция даражасини баҳолаш бўйича ҳисоботини эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти мамлакатлардаги коррупция даражасини баҳолаш бўйича тадқиқоти натижаларини эълон қилди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Коррупция даражаси қанчалик юқори бўлса, мамлакат рўйхатнинг шунчалик қуйи ўрнига жойлаштирилди.

Коррупцияга қарши комиссияга бош прокурор бошчилик қилади

2017 йил натижаларига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон рўйхатнинг энг юқорисидан жой эгаллади — 122-ўрин (31 балл).

Қирғизистон Россия билан бир хил – 135-ўринда жойлашди (29 балл).

Ўзбекистон 22 балл билан 157-ўриндан, Тожикистон эса 21 балл билан 161-ўриндан жой олди.

Марказий Осиё мамлакатлари ичида охирги ўринни Туркманистон эгаллади – 167-ўрин (19 балл).

Рейтингда биринчи ўринни Янги Зеландия (89 балл), иккинчи ўринни Дания (88 балл), учинчи ўринни Финляндия, Швейцария ва Норвегия эгаллади (85 балдан).

Рейтингни Сурия (14 балл), Жанубий Судан (12 балл) ва Сомали (9 балл) якунлаб беради.

Мамлакатлар 0дан 100гача балл билан баҳоланади. Коррупция даражаси қанчалик паст бўлса, балл шунчалик юқори бўлади.