Коррупцияга қарши комиссияга бош прокурор бошчилик қилади

© Foto : janeb13Пора
Пора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур комиссия қарорларини бажариш барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни 2017-2018 йилларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади.Ҳужжат матни Lex.uz қонунчилик ҳужжатлари базасида келтирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни имзолади

Мазкур комиссия қарорларини бажариш барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Комиссия таркибидан Адлия вазирлиги, ИИВ, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва Хўжалик судлари, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари, "Маҳалла" ва "Нуроний" жамғармалари, "Камолот" ҳаракати, омбудсман ва бошқа тузилмалар раҳбарлари ўрин олди.

Давлат дастурида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилган.

Бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлаш жараёнининг шаффофлигини ҳамда уларнинг тақсимланиши ҳақидаги маълумотларнинг оммабоплигини таъминлаш соҳасида қўшимча антикоррупцион чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0