ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкентнинг Учтепа туман суди томонидан курсдошини пичоқлаган Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ҳукм эълон қилинди, деб хабар қилди "Ёшлар" телеканалига таянган ҳолда "Уз24" нашри.
Эслатиб ўтамиз,2017 йилнинг октябрь ойида Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари — Саидкамрон Саидвохидов (2000 йилда туғилган), Асадбек Парпибоев (2000 йилда туғилган) ва Раҳматилла Ёрқориев (1999 йилда туғилган) ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал оқибатида С.Саидвохидов пичоқ билан А.Парпибоев ва Р.Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказган.
Натижада, А.Парпибоев "чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши" ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.