Курсдошларини пичоқлаган Тошкент юридик коллежи талабаси 5 йилга қамалди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юридик коллежи талабаси ўтган йилнинг октябр ойида икки курсдошига пичоқ билан зарба етказган эди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкентнинг Учтепа туман суди томонидан курсдошини пичоқлаган Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ҳукм эълон қилинди, деб хабар қилди "Ёшлар" телеканалига таянган ҳолда  "Уз24" нашри.

Преподаватель в аудитории школы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент юридик коллежини махсус комиссия текширади - Вазирлар Маҳкамаси қарори
Маълум қилинишича, курсдошининг умрига зомин бўлган С.Саидвоҳидовни суд 5 йилга озодликдан маҳрум этган.

Эслатиб ўтамиз,2017 йилнинг октябрь ойида Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари — Саидкамрон Саидвохидов (2000 йилда туғилган), Асадбек Парпибоев (2000 йилда туғилган) ва Раҳматилла Ёрқориев (1999 йилда туғилган) ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал оқибатида С.Саидвохидов пичоқ билан А.Парпибоев ва Р.Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказган.

Натижада, А.Парпибоев "чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши" ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0