Ўзбек Рамзан Қодировнинг ўғиллари билан жанг қилмоқчи бўлган қозоқни рингга чорлади

Тай бокси бўйича икки карра жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Хумоюн Хакимжонов илгарироқ Чеченистон раҳбари ўғилларидан MMA профессионал камарини олиб қўйишни ваъда қилган қозоғистонликни жангга чақирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ўн яшар Хумоюн Ҳакимжонов Абай Тожибоевни жангга чорлади, у Абайни енга олишини айтмоқда.

Хумоюн томонидан ёзилган видео Инстаграмм тармоғида яшин тезлигида тарқалмоқда.

Ўз мурожаатида ёш спортчи ўз рақибини шак-шубҳасиз енга олишини таъкидламоқда. Хумоюн Ҳакимжонов — тай бокси бўйича икки карра жаҳон чемпиони.
Илгарироқ кикбоксинг бўйича Остона чемпиони — ўн яшар Абай Тожибой MMA камарини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғилларидан олиб қўйишини айтиб чиққан эди.
Бу ҳақда тегишли видео Instagram тармоғида чиққан.
Рамзан Қодировнинг ўғиллари — Адам ва Ахмад Қодировлар қозоғистонлик спортчи мурожаатини жавобсиз қолдиришмади.
"Абай, биз сенинг қандай жангчи эканлигингни билмаймиз, аммо фитнес-клубинг менежери яхши экан — у сизларни реклама қилибди. Сен ҳақиқий эркаксан, худди шу руҳда давом эт. Агар тақдир насиб этса, октагонда учрашамиз, ҳаётда эса оға-ини бўламиз. Республикага кел, биз ҳамиша меҳмонларга хурсандмиз", — деган Аҳмад Қодиров.
Унинг укаси Адам эса қозоғистонлик йигитни биргаликдаги машғулотларга таклиф этган.