ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ўн яшар Хумоюн Ҳакимжонов Абай Тожибоевни жангга чорлади, у Абайни енга олишини айтмоқда.
Хумоюн томонидан ёзилган видео Инстаграмм тармоғида яшин тезлигида тарқалмоқда.
Ўз мурожаатида ёш спортчи ўз рақибини шак-шубҳасиз енга олишини таъкидламоқда. Хумоюн Ҳакимжонов — тай бокси бўйича икки карра жаҳон чемпиони.
Илгарироқ кикбоксинг бўйича Остона чемпиони — ўн яшар Абай Тожибой MMA камарини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғилларидан олиб қўйишини айтиб чиққан эди.
Бу ҳақда тегишли видео Instagram тармоғида чиққан.
Рамзан Қодировнинг ўғиллари — Адам ва Ахмад Қодировлар қозоғистонлик спортчи мурожаатини жавобсиз қолдиришмади.
"Абай, биз сенинг қандай жангчи эканлигингни билмаймиз, аммо фитнес-клубинг менежери яхши экан — у сизларни реклама қилибди. Сен ҳақиқий эркаксан, худди шу руҳда давом эт. Агар тақдир насиб этса, октагонда учрашамиз, ҳаётда эса оға-ини бўламиз. Республикага кел, биз ҳамиша меҳмонларга хурсандмиз", — деган Аҳмад Қодиров.
Унинг укаси Адам эса қозоғистонлик йигитни биргаликдаги машғулотларга таклиф этган.