Нурсултон Назарбоев лотин ёзуви асосидаги янги қозоқ алифбосини тасдиқлади

Янги алифбо ҳам 32 ҳарфдан иборат бўлиб, унда ажратиш белгилари сони камайган ва диграфлар (sh, ch) киритилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тили алифбосининг лотин ёзувига ўтиш бўйича фармонга имзо чекди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Утембаев: Ўзбекистон Қозоғистоннинг ташқи сиёсатдаги муҳим шеригидир

2017 йил октябрь ойида Назарбоев қозоқ тили алифбосини 2025 йилгача лотин ёзувига босқичма-босқич ўтказиш ҳақида фармонни имзолади. Ўша вақтнинг ўзида 32 ҳарфдан иборат бўлган лотин графикасидаги қозоқ тили алифбоси тасдиқланди. Аммо кўплаб мутахассислар ва оддий фуқароларнинг фикрига кўра, унда ўқиш ҳамда ёзишни қийинлаштирадиган ажратиш белгилари кўп қўлланган.

Президент томонидан тасдиқланган янги алифбо ҳам 32 ҳарфдан иборат бўлиб, унда ажратиш белгилари сони камайган ва диграфлар (sh, ch) киритилган.