Ўзбекистон чақалоқлар ўлими пастлиги бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринда

Чақалоқлар ўлими энг паст бўлган давлат эса Япония
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон чақалоқлар ўлими кўрсаткичи бўйича 184 мамлакат ичида 71-ўринни олди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинди. Чақалоқлар ўлими қанчалик кам бўлса, рейтингдаги мамлакат шунча қуйида жойлашди.

Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, рейтингда 1-ўринда Покистон жойлашди. Бу мамлакатда дунёга келган ҳар 1000 чақалоқдан 45,6 нафари, бошқача айтганда ҳар 22 чақалоқдан бири вафот этади.

Ўзбекистонда 1000 чақалоққа ўртача 13,8 ўлим ҳолати тўғри келади, яъни 72 чақалоқдан биттаси вафот этади. Қирғизистонда минг чақалоққа 11,6 ўлим ҳолати тўғри келади – 86 чақалоқдан биттаси вафот этади.

Тожикистонда бу кўрсаткич 1000га 19,9, Туркманистонда эса 22,3.

Чақалоқлар ўлими энг паст бўлган давлат эса Япония. Бу ерда 1111 чақалоққа 1 ўлим ҳолати тўғри келади. Кейинги ўриндаги Исландияда минг чақалоқдан бир нафари вафот этади.

Ҳисоботда билдирилишича, келтирилган рақамлар ўзгариши ҳам мумкин.