ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу ҳақдаги музокаралар айни вақтда Кореяда бўлиб турган Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегациялари томонидан ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, 2007 йилдан 2016 йилгача 27 минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда қонуний ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.
Ушбу ҳолатни ўнглаш учун мигрантларни қабул қилиш квотасини кўпайтириш, шунингдек, уларни Корея иқтисодиётининг бошқа соҳаларига ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Тез кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги бу жараёнда ёрдам бериши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Бунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Кореяга ўқиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетишга тайёр фуқароларни тайёрлайдиган ўқув марказларини очиш режалаштирилмоқда.