ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати терговда ўтказилган тайзиқ туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигит ҳақида тарқалиб кетган хабар ўрганилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ чет эл ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда андижонлик 23 яшар йигит — Абдурахим Саттаров милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилишга уринди, мазмунида абарлар тарқаб кетган эди.
Шунингдек, 2018 йилнинг 22 январь куни соат 18:25да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилгани қўшимча қилинган. Саттаров Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пулларини қарзга олганлигини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганлигини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган.
Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида, Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган.
2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда "Димидрол" таблеткаларини ичиб олганлиги ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган.
Айни вақтда фуқаро Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.