Андижонлик йигит терговдан сўнг ўз жонига қасд қилдими? ИИВ расмий муносабат билдирди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор
Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ чет эл ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилишга уринди, мазмунида абарлар тарқаб кетган эди

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати терговда ўтказилган тайзиқ туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигит ҳақида тарқалиб кетган хабар ўрганилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ чет эл ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда андижонлик 23 яшар йигит — Абдурахим Саттаров милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилишга уринди, мазмунида абарлар тарқаб кетган эди.

Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Дин ишлари бўйича қўмита "Ҳаж-2018" мавсуми нархи борасида изоҳ берди
Мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилганда, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида "Ҳаж"га бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пуллари ва фуқаролик паспортини берганлигини, лекин Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганлигини баён қилинган.

Шунингдек, 2018 йилнинг 22 январь куни соат 18:25да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилгани қўшимча қилинган. Саттаров Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пулларини қарзга олганлигини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганлигини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган.

Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида, Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган.

Просмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаж зиёратига қорадори ва хорижий валюта олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда "Димидрол" таблеткаларини ичиб олганлиги ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган.

Айни вақтда фуқаро Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0