Крганов: Муҳаммад ал-Бухорийнинг меҳнатлари - диний экстремизмдан даводир

Москва мусулмонлар бошқармаси муфтийси Альбир Крганов диний эсктремизмга қарши кураш усуллари ҳақида гапирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Sputnik радиосида суҳбатда Альбир Крганов Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда қадимдан ўта кучли анъанавий ислом диний мактаблари бўлганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Мирзиёев ёпиқ эшиклар ортида сақланаётган ноёб бойликлар ҳақида гапирди
Кргановнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги мадрасаларда таҳсил олган россиялик ҳазратлардан бирортаси экстремист ёки радикал ғоялар тарғиботчисига айланмаган.

"Мен ўз фаолиятим тақазоси билан Жамоатчилик палатасида радикал исломга қарши курашиш билан шуғулланаман. Биз унинг асл илдизи нимада, унга қарши қай тарзда кураш олиб бориш деган саволларни ўзимизга берганмиз. Биз бу борада Ўзбекистондан тажриба ўрганишимиз лозим. Экстремизмнинг давоси — Бухоро диний мактабларида, Шарқнинг буюк ҳадисшунос олимлари меҳнатларида, биринчи навбатда Муҳаммад ал-Бухорийнинг асарларидадир", — деб таъкидлади муфтий.

У шунингдек, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш кишини маънавий-ахлоқий жиҳатдан чиниқтириши, анъанавий ислом анъаналари билан яқиндан таништиришини таъкидлади. Радикал ислом тарғиботчилари эса, аксинча, муқаддас қадамжолар, хусусан, ислом маданиятининг буюк намоёндалари қабрларини зиёрат қилишни ва уларга сиғинишни таъқиқлайди.