Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини кўриш мақсадида Бухоро вилоятига келди

Давлат раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бухорода ижтимоий муҳтожларга уйлар топширилди

"Икки кунлик ташриф давомида президент аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажми ошди. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган имкониятлар ишга солинди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди.