ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Бухоро вилоятида барча шаҳар ва туманларда ногиронлар, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда, деб хабар қилди вилоят матбуот-хизмати.
Вилоят бўйича жорий йилда жами 102 нафар уй-жойга муҳтож ногирон ва меҳнатга лаёқатлилиги чекланган фуқаролар рўйхати тузилган бўлса, шундан 70 нафарига йил якунига қадар янги қурилган арзон уй-жойлар топширилиши режалаштирилган.
Қолаверса, бундай инсонларнинг яшаш шароитлари ҳам ўрганиб чиқилиб, уй-жойларнинг бошланғич бадаллари учун жами 283 млн сўм маблағлар фуқароларнинг вилоят "Қишлоқ қурилиш" банкида очилган ҳисоб рақамларига ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси, вилоят ҳокими Ў.Барноев, бир гуруҳ республикадан ташриф буюрган мутасаддилар, вилоят, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллар иштирок этишди.