АҚШда мактабдан ҳайдалган ўқувчи 17 кишини отиб ўлдирди

Ҳозирги вақтда шифохонада яна 3 киши ўта оғир ҳолатда қолмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Майами штатидан 60 кмда жойлашган Паркленда 19 ёшли ўсмир бола 17 кишини отиб ташлади, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ - молиявий жиҳатдан шаффоф бўлмаган давлатлар рўйхатида етакчи ўринда

Мудҳиш воқеа юз берган шаҳар 2017 йилда "штатнинг энг хавфсиз шаҳар" унвонини олганди.

Чоршанба куни Marjory Stoneman Douglas High School мактабида дарс тугашига 10 дақиқа қолганда ёнғин тревогаси эълон қилинади. Шундан сўнг ўқ отиш овозлари эшитила бошлади.

Флорида штати сенатори Билл Нильсен сўзларига кўра, ўқ отган киши ёнғин ниқобида бўлиб, ёнида тутун гранаталари бўлган.
"Болалар коридорга чиқиши ва уларни тўда бўлиб йиғилган ҳолатда ўқ отиш учун у ёнғин тревога сигналини ёққан", — деб таъкидлади сенатор.

Родители учеников школы в Паркленде, где произошла стрельба
Машины полиции возле школы в Паркланде, где произошла стрельба

Фожиада омон қолганлар сўзларига кўра, улар бошида бу ўқув тревогаси деб ўйлашган.

АҚШ Алишер Усмоновни "кремль рўйхати"га киритди

Мавжуд бўлган маълумотларга кўра, гумонланувчи 19 ёшли Николас Круз AR-15 винтовкасидан отишмани кўчада бошлаб, кейинчалик бинога кирган. У воқеадан 1,5 соатдан кейин қўлга олинади.

Округ шерифи Бровард Скотт Исраэлнинг сўзларига кўра, 17 ўлдирилган кишиларнинг 12 таси мактаб ичида, 3 таси бино ташқарисида аниқланган. Шунингдек, 2 нафар киши шифохонада вафот этган. Ҳозирги вақтда шифохонада яна 3 киши ўта оғир ҳолатда қолмоқда.

Шериф сўзларига кўра, отишмани қилган йигит интизоми туфайли мактабдан ҳайдалган, ҳозирда у полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.