АҚШ Алишер Усмоновни "кремль рўйхати"га киритди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишОснователь USM Holdings Алишер Усманов
Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда ушбу рўйхатга киритилган 200 нафар россиялик бизнесмен ва компания раҳбарларига нисбатан АҚШ томонидан турли чекловлар ва санкциялар қўлланилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШ Молия вазирлиги келажакда санкциялар қўлланилиши мумкин бўлган шахсларнинг янги рўйхатини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

"Кремль рўйхати" деб ном олган янги рўйхада  96 нафар россиялик йирик бизнесменлар, 114 нафар мансабдор шахслар ва давлат корхоналари раҳбарлари киритилган.

Хусусан ушбу рўйхатдан Олег Дерипаска, Роман Абрамович, Владимир Потанин, Вагит Алекперов, Юрий Ковальчук, Герман Греф, Владимир Богданов, Леонид Федун, Филарет Гальчев, Сергей Галицкий ва Олег Бударгин каби Россиянинг таниқли бизнесменлари ва давлат компаниялари раҳбарлари ўрин олган.

Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ сенаторлари Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритишни талаб қилмоқда

Ушбу рўйхатга киритилган шахсларга нисбатан келажакда АҚШ томонидан турли чекловлар ва санкциялар қўлланилиши мумкин.

Россия томони, ўз навбатида, АҚШ томонидан қилинаётган ушбу ҳатти-ҳаракатларни 2018 йилда кутилаётган "президент сайловига халал беришга уриниш" деб баҳолади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ Украина билан боғлиқ санкциялар рўйхатини эълон қилган эди. Унга 21 нафар тан олинмаган ДХР ва ЛХР давлатлари мансабдор шахслари киритилган эди. Ундан ташқари ушбу рўйхатдан Украина ва Россияда рўйхатга олинган 9та компания ҳам ўрин олган эди.

Янгиликлар лентаси
0