ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғинда одамлар қурбон бўлди, деб хабар қилмоқ да Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, бугун тонг соат 4:30 лар атрофида “Боғ кўча” махалласида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлган ва унинг оқибатида бир неча киши вафот этган.
Дастлабки тахминаларга кўра ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
ИИББ ҳаво совуқ кунларида газ-иситиш ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилишни сўрайди.