ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Россия мусулмонлари Ўзбекистонни ўзлари учун қайтадан кашф қилишлари лозим, деб таъкидлади Москва мусулмонлар диний бошқармаси муфтийси Албир Крганов.
Муфтий шунингдек, ўзбек ҳукуматига ва мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга зиёратчилар ва меҳмонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Россия мусулмонларини Ўзбекистоннинг маданий меросига фаолроқ ошно бўлишга чорлади.
"МДҲ давлатларидан бўлган мусулмонлар учун Россияда томоша қиладиган нарсалар кўп — бу Кавказ, Бошқирдистон, Татарстон, Волга бўйи ва бошқа регионлардир, лекин россияликлар учун ҳам Ўзбекистондаги маданий ва меъморчилик обидалари, шунингдек, диний уламолар меҳнатлари қизиқарли бўлади. Бизнинг фуқароларимиз Ўзбекистон ва Ўрта Осиёни ўзлари учун қайтадан кашф қилмоқлари лозим", — деди ишонч билан муфтий.
Дин ва жамоат арбоби Крганов Ўзбекистонга амалга ошириладиган зиёрат туризми сайёҳларни эстетик томондан бойитибгина қолмай, уларга энг тўғри мафкуравий ва маънавий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.