Шу йил январь ойида машина ва ускуналарни экспорти 3 бараварга кўпайди

МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича шерик давлатлар ҳисобланади, улар билан ташқи савдо айлануви 41,4% ни ташкил қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон шу йил январда ташқи савдо айланмаси 1,8 миллиард (экспорт — 0,7 миллиард доллар, импорт — 1,1 миллиард доллар) ташкил қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан.

Ўзбекистон ва Корея инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ташқи савдонинг сальдоси минус 433,9 миллион доллар бўлди, улар ичида МДҲ давлатлари минус 161,9 миллион доллар, бошқа давлатлар билан минус 272 миллион доллар.

Таъкидлаб ўтиш керакки, сўнги йиллар давомида Ўзбекистон экспорт таркиби ўзгариб, товарлар ва хизматларнинг барча гуруҳлар бўйича кўрсаткичлар кўпайиши кузатилмоқда.

Экспорт таркибининг асосий улуши хизматлар 34,1 % ни ташкил қилмоқда. Улардан асосан нефт маҳсулотлари ва энергия — 24,2 %, транспорт хизматлари — 16,1 %, кимё маҳсулотлар — 8,2 %, озиқ-овқат маҳсулотлар — 7,2 %, қора ва рангли металлар — 4,8 %.

Машина ва ускуналарни экспорти ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 3 бараварга кўпайди. Экспорт асосан трансформаторлар ва аккумуляторлар (46,7%) ва қозон, ускуна, механик қурилмалар ва уларнинг қисмларини (9,1%) экспорт қилиш ҳисобига кўпайди.

GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга автомобил экспортини бошлади

Озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт қилиш 40,8 %га кўпайди. Улар асосан буғдой — 6,8 баравар, мева сабзавотлар — 28,8 %га ортди. Энергия ва нефт маҳсулотларни экспорти 2,3 бараварга кўпайди. Табиий газ экспорти 3,3 бараварга кўпайди.

Импортнинг асосий улуши машина ва ускуналар (35,4 %) ҳамда кимё маҳсулотлар (14,8 %) ҳисобига тўғри келди.

МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича шерик давлатлар ҳисобланади, улар билан ташқи савдо айлануви 41,4% ни ташкил қилади.