ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия олийгоҳларида федерал бюджет ҳисобидан ўқиш учун Ўзбекистон абитуриентларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошланди.
Аризалар 26 февралига қадар Russia.study.ru сайти орқали қабул қилинади. 26 февралдан кейин юборилган аризалар ва ҳужжатлар кўриб чиқилмайди. Олдин Russia.study рўйхатга олинганлар эса ўқув йилини 2018/19 га ўзгартиришлари керак.
Сайтда фақат бир марта рўйхатдан ўтиш мумкин, шунинг учун рўйхатга олишда шахсий кабинет ёки кириш паролини эслаб қолиш зарур.
Танловнинг биринчи босқичида онлайн ариза-анкета тўлдириш ва унга керакли ҳужжатларни илова қилиш талаб этилади.
Ўзбекистонга 2018/19 ўқув йилида квота бўйича қабул тўғрисида маълумотларни шахсий кабинет ёки Тошкентдаги Россия илм-фан ва маданият маркази сайтидан билиб олиш мумкин.