Россия тўлайди: ўзбекистонликлардан олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш бошланди

© Sputnik / СтрингерСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танловда иштирок этиш учун russia.study.ru сайтида рўйхатдан ўтиб, керакли ҳужжатларни юбориш зарур

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия олийгоҳларида федерал бюджет ҳисобидан ўқиш учун Ўзбекистон абитуриентларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошланди.

Здание министрества высшего и среднего образования РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон коллежларида барча хоҳловчилар ўқиши мумкин, дарсларни адрагоглар олиб боради

Аризалар 26 февралига қадар Russia.study.ru сайти орқали қабул қилинади. 26 февралдан кейин юборилган аризалар ва ҳужжатлар кўриб чиқилмайди. Олдин Russia.study рўйхатга олинганлар эса ўқув йилини 2018/19 га ўзгартиришлари керак.

Сайтда фақат бир марта рўйхатдан ўтиш мумкин, шунинг учун рўйхатга олишда шахсий кабинет ёки кириш паролини эслаб қолиш зарур.

Танловнинг биринчи босқичида онлайн ариза-анкета тўлдириш ва унга керакли ҳужжатларни илова қилиш талаб этилади.

Ўзбекистонга 2018/19 ўқув йилида квота бўйича қабул тўғрисида маълумотларни шахсий кабинет ёки Тошкентдаги Россия илм-фан ва маданият маркази сайтидан билиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0