Учинчи марта: Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб қолиши натижасида вилоят марказигача етиб боролмаган 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Podrobno.uz.

Қозоғистонда полициячилар 48 ўзбекистонликни фожиадан асраб қолишди

Россияга кетаётган автобус Достик қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

Маҳаллий полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Бузилиб қолган транспорт воситаси Павлодарга олиб кетилган.

Йўловчилар эса бошқа автобусда Россия чегарасигача олиб бориб қўйилган. Чегарада эса мигрантлар Россия автобусига ўтказилган.

Бу ўтган икки ой ичида Қозоғистон ҳудудида мигрантлар минган автобуслар билан содир бўлган учинчи ҳолатдир.