Венесуэла қарзлари туфайли вақтинча БМТдаги овозидан маҳрум қилинди

Жорий йил январ ойи охири ҳолатига кўра, қарздолар рўйхатига Венесуэладан ташқари, яна еттита мамлакат киритилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Венесуэла тўпланиб қолган қарзлари туфайли душанба куни вақтинчалик БМТ Бош Ассамблеяси доирасида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда РИА Новости NTN24 каналига таянган ҳолда хабар бермоқда.

БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди
БМТ нормаларига кўра, мамлакат овоз бериш ҳуқуқи у ташкилот бюджетига тегишли бадални киритмаган тақдирда вақтинча тўхтатилади.

Жорий йил январ ойи охири ҳолатига кўра, қарздолар рўйхатига Венесуэладан ташқари, яна еттита мамлакат киритилган — булар ЖАР, Доминика, Экваториал Гвинея, Гренада, Ливия, Суринам ва Йемен давлатларидир.

Венесуэла бу рўйхатга илк бор киритилаётгани йўқ, 2017 йилда у овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилган, аммо шундан сўнг тўловни амалга оширган ва ушбу чора бекор қилинган эди.