ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Подмосковьеда АН-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми Подмосковьеда АН-148 самолёти ҳалокати қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.
II Россия — Ўзбекистон ёшлар форуми 18 февралгача давом этади.
Форум иштирокчилари Тошкент, Самарқанд, Бухорога боришади. Форум доирасида ёш тадбиркорлик, туризм, илм-фан ва техника, таълим соҳалари бўйича давра суҳбатлари ва секциялар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 11 феврал куни соат 15:00 атрофида Москва вилоятида АН-148 самолёти ҳалокатга учради. "Саратовские авиалинии" компаниясига тегишли бўлган самолёт Домодедово аэропортидан учиб чиққан ва Орск шаҳри йўл олган. Самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси.
Саратов вилояти ҳукумати ҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир миллион рубл берилади. Самолёт ҳалокати бўйича жиноий иш қўзғатилди.