Домодедово аэропортидан учиб чиққан АН-148 самолёти парвознинг 7-дақиқасида ҳалокатга учради.
Самолёт "Саратовские авиалинии" компаниясига қарашли бўлган. Ҳалокат Москва вилояти, Раменское туманидаги Аргуново қишлоғи яқинида содир бўлган.
Самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчилар ва 6 нафар экипаж аъзолари.