"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти Самарада шошилинч қўнишга мажбур бўлди

Бир нафар йўловчининг соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли самолёт Самара аэропортида шошилинч қўнди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бугун, 12 феврал куни Ургенчдан Санкт-Петербург шаҳрига йўл олган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга қарашли самолёти Самара аэропортида шошилинч қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди РИА Новости миллий авикомпания матбуот хизматига таянган ҳолда.

АН-148 ҳалокати жойидан дастлабки видео пайдо бўлди

"HY 637 рейс бўйича Ургенчдан Санкт-Петербург шаҳрига маҳаллий вақт соат 11:34да учган А-320 самолёти Самара аэропортида шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бир нафар йўловчининг юраги безовта қилиб, мазаси қочиб қолди", — деди авиакомпания вакили.

Матбуот хизмати таъкидлашича, йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Йўловчининг хавфсизлиги учун уни Самара шаҳрида қолдириш тўғрисида қарор қилинди.

Самолёт 143 нафар йўловчи билан маҳаллий вақт соат 14:48да Санкт-Петербургга учиб кетди, деб қўшимча қилди авиакомпания вакили.