Украина ва Ўзбекистон ҳамкорликда чўчқа етиштириш билан шуғулланади

Февраль ойида Украина чорвачилик уюшмаси раиси Ирина Парамар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тошкент ва Киев ҳамкорликда чўчқа ва қорамол етиштириш билан шуғулланишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилаётганига иқтисодиёт вазирлиги изоҳ берди

Февраль ойида Украина чорвачилик уюшмаси раиси Ирина Парамар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Украина делегацияси Қишлоқ ва сув хўжалигида "Насл хизмат" зотдор чорвачилик уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокими ва фермерлик хўжалик раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил сентябрь ойида Халқ банки республикадаги чорвачилик ривожланиши аҳволи тўғрисида маълумотларни эълон қилганди. Ўша вақтда Ўзбекистон 8,7 миллиард сўмлик 8 та импорт шартномаларни имзолаган эди. Ҳужжатларга мувофиқ, Франция, Германия, Россия ва Чехияда етиштирилган 3,5 минг эчки харид қилиш режалаштирилган.