Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилаётганига иқтисодиёт вазирлиги изоҳ берди

Oбуна бўлиш
2017 йилда мол гўшти 35,9 %га, қўй гўшти - 31,4 %га, парранда гўшти - 33,1 %га ошган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Иқтисодиёт вазирлиги республикада гўшт нархининг кўтарилиши сабабларига аниқлик киритди, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Прилавок с мясом - Sputnik Ўзбекистон
Икки юз эллик минг сўм: Мирзиёев гўштнинг ҳақиқий нархини айтди
Таъкидланишича, вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига олиб келмоқда.

Озуқа-ем маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги, ерларнинг шўрланиши, озуқа-ем маҳсулотлари таннархининг юқорилиги, реализация қилишдаги "воситачилар"нинг кўплиги ҳам гўшт маҳсулотлари нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун: 2017 йилда мол гўшти 35,9 %га, қўй гўшти — 31,4 %га, парранда гўшти — 33,1 %га ошган.

 

Янгиликлар лентаси
0