Ўзбекистон футзалчилари Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқишди

Ярим финалда ўзбекистонлик футзалчилар Эрон термасига қарши майдонга тушишади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон футзалчилари Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқишди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Даврон Чориевнинг тўп узатишидан кейин Машраб Одилов ҳисобни очди.

Футзал: Ўзбекистон – Япония 2:4

29 —дақиқада ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг Даврон тўпни рақиблар устидан ошириб дарвозага жойлади.

Вьетнамликлар Чориевнинг голига 30 сония ҳам ўтмай жавоб беришди.

Ва ниҳоят 39-дақиқада Илҳомжон Ҳамроев бўш қолган дарвозани узоқдан аниқ нишонга олди — якуний ҳисоб 1:3.

Вьетнам — Ўзбекистон 1:3.

Голлар: П.Т.Луан 29 — М.Одилов 9, Д.Чориев 29, И.Ҳамроев 39.

Огоҳлантириш: Д.Раҳматов 2.

Ярим финалда ўзбекистонлик футзалчилар Эрон термасига қарши майдонга тушишади.