ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон футзалчилари Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқишди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Даврон Чориевнинг тўп узатишидан кейин Машраб Одилов ҳисобни очди.
29 —дақиқада ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг Даврон тўпни рақиблар устидан ошириб дарвозага жойлади.
Вьетнамликлар Чориевнинг голига 30 сония ҳам ўтмай жавоб беришди.
Ва ниҳоят 39-дақиқада Илҳомжон Ҳамроев бўш қолган дарвозани узоқдан аниқ нишонга олди — якуний ҳисоб 1:3.
Вьетнам — Ўзбекистон 1:3.
Голлар: П.Т.Луан 29 — М.Одилов 9, Д.Чориев 29, И.Ҳамроев 39.
Огоҳлантириш: Д.Раҳматов 2.
Ярим финалда ўзбекистонлик футзалчилар Эрон термасига қарши майдонга тушишади.