Ўзбекистонда ОВИР ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон ОВИРи қатор хизматларни кўрсатишни тўхтатди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси қатор хизматлар кўрсатишни вақтинча тўхтатмоқда, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда қайд этилишича, республика ОВИРи янги бинога кўчиши муносабати билан 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар хизматлар кўрсатишни тўхтатади.

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт бари бир жорий этилади
Хусусан:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги йўқ шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;

3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;

Чет элга чиқиш паспорти қачон жорий этилиши айтилди
4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш;

5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.

7. Ҳайдовчилик ҳамда автомототранспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаларини расмийлаштириш хизматлари тўхтатилган.